Наманганда қалбаки 30 минг долларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди
Наманган вилоятида қалбаки пулларни муомалага киритишга уриниш ҳолати тўхтатилди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Хусусан, ўтказилган тезкор тадбирда «Тошкент–Наманган» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Автомашина йўловчиси ҳар бири 100 АҚШ долларлик бўлган қалбаки 30 000 АҚШ долларини Наманган шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланган. Натижада ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.