Қуйи Чирчиқда 18 ёшли ўсмир акасининг машинасида мактаб ўқувчисини уриб юборди
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган бир ўсмир, мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ходиса, 2 сентябр куни соат 09:30 ларда, Қуйи Чирчиқ туманининг Сергели маҳалласи ички кўчалардан бирида содир булган.
Аслида, акасига тегишли «Malibu» автомашинасини бошқариб келаётган, 2007 йилда туғилган фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. У жойидан қўзғалиш жараёнида 2008 йилда туғилган, туманнинг 44-сонли мактаби 11-синф ўқувчисини уриб юборган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда тан жароҳати олмагани маълум қилинди.
Ҳозирда автоулов жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳолат юзасидан Қуйи Чирчиқ туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.