Президент Администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори тайинланди

Қобулжон Холиқович Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори лавозимига таяинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Янги лавозимларга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фармойиши билан юз берди.

Шу қаторида Ҳусан Равшанович Салихов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимини эгаллади.

Шунингдек, Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида: Қобулжон Аҳмедов бунгача «MY5» телеканалининг бош директори бўлган, тайинловга қадар МТРКнинг «Ёшлар» ижодий бирлашмаси директори лавозимини эгаллаб келган.

Ҳусан Салихов – таниқли режиссёр, тайинловга қадар Президент Матбуот хизматининг Медиамарказига раҳбарлик қилган. Жаҳонгир Абдураҳмонов тайинловга қадар Президент Матбуот хизматида бош консультант лавозимини эгаллаб келган, бундан аввал «UZREPORT» телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.

Қарорлар