Навоийда автобус ағдарилиб кетди: 2 киши жабрланди
Навоий вилоятининг Томди туманида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 2026 йилнинг 17 январ куни соат 07:00ларда «Томдибўлақ» ҳудудидан ўтган А-379 «Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлининг 189-190 километрлари оралиғида содир бўлган.
Хусусан, ZHONG TONG BUS русумли автобус «Навоий-Зарафшон» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотган ва йўналиши бўйича йўлни қарма-қарши томонига ағдарилиб кетган.
Ҳодиса натижасида икки нафар жабрланган фуқаро Зарафшон шаҳар тиббиёт бўлимига етказилган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




