Испанияда 2 поезднинг тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 39 кишига етди

Испаниянинг Кордова вилоятида икки юқори тезликдаги поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 39 нафарга етди. Бу ҳақда Испаниянинг EFE ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, камида 152 нафар киши жабрланган, 29 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. Уларнинг беш нафари аҳволи жуда оғир, яна 24 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин Iryo компаниясига тегишли, Малагадан Мадридга йўл олган поезд рельсдан чиқиб, қарши йўналишда ҳаракатланаётган Alvia компанияси поезди ўтаётган темир йўлларга қулаган эди.

Ҳодиса сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Жаҳон