Биринчи курс: бошловчи трейдерлар учун қайси валюта жуфтликларини танлаш керак
Форекс бозорида валюталар алоҳида эмас, балки жуфтликлар кўринишида савдо қилинади. Уларнинг турлари жуда кўп: машҳур EUR/USD дан тортиб, АҚШ доллари ва Жанубий Африка рэнди каби экзотик жуфтликларгача.

Айрим жуфтликлар ўзини анча барқарор тутади, бошқалари эса ҳатто кичик янгиликлар таъсирида ҳам кескин ҳаракат қилиши мумкин. Бошловчи трейдер учун энг даромадли жуфтликни эмас, балки тушуниш ва таҳлил қилиш осон бўлганини танлаш муҳим.
Alpari бошлаш учун энг муносиб бўлган 5 та валюта жуфтлигини танлади.
Жуфтликда биринчи ўринда турган валюта базавий валюта деб аталади. Айнан шу валюта сотиб олинади ёки сотилади. Иккинчи валюта эса котировка валютаси бўлиб, базавий валютанинг бир бирлигини сотиб олиш учун ундан қанча кераклигини кўрсатади. Масалан, EUR/USD = 1.1678 дегани, 1 евро сотиб олиш учун 1 доллар 17 цент бериш кераклигини англатади.
Аслида форексда битта валютага эмас, балки икки валютадан қай бири муайян вақтда кучлироқ ёки кучсизроқ бўлишига ставка қилинади.
Тажрибали трейдерлар жуфтликни ягона механизм сифатида кўради. Унинг ҳаракати, жумладан, иқтисодий ва сиёсий янгиликларга ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, АҚШда бандлик бўйича кучли статистика эълон қилинса, доллар мустаҳкамланади. Бу ҳолда EUR/USD ва GBP/USD жуфтликлари пасаяди, USD/JPY эса ўсади.
Стартга тайёр. Бошловчилар қайси жуфтликлар билан ишлаши керак?
EUR/USD (евро / АҚШ доллари)
Бу бозордаги энг асосий ва энг ликвид валюта жуфтлиги ҳисобланади. У АҚШ ва Еврозона макроиқтисодий кўрсаткичларига одатда тушунарли тарзда муносабат билдиради. Савдо асосларини ўрганиш учун жуда мос: ҳаракатлари кўпинча мантиқий бўлиб, кескин сакрашлар кам учрайди.
GBP/USD (Буюк Британия фунти / АҚШ доллари)
Бу жуфтлик EUR/USD га нисбатан фаолроқ ҳаракат қилади. Шу билан бирга, техник даражалар ва янгиликларга ҳам яхши жавоб қайтаради. Бироз кўпроқ динамика истайдиган, аммо ортиқча кескинликни хоҳламайдиган трейдерлар учун яхши танлов.
USD/JPY (АҚШ доллари / Япония иенаси)
Кўпинча силлиқ ва техник жиҳатдан тушунарли ҳаракат қилади. АҚШ давлат облигациялари даромадлилиги ва марказий банклар қарорларига сезгир. Тренд бўйича савдо стратегияларини машқ қилиш учун қулай.
USD/CHF (АҚШ доллари / Швейцария франки)
Бу жуфтлик «ҳимоя валюта жуфтлиги» сифатида танилган. Молия бозорларида хавотир кучайганда швейцария франки одатда мустаҳкамланади. Ҳаракатлари фунтга нисбатан хотиржамроқ бўлиб, бошловчилар учун қулай ҳисобланади.
AUD/USD (Австралия доллари / АҚШ доллари)
Бу жуфтлик ҳаракати хомашё бозорлари ва глобал рискка бўлган муносабатга боғлиқ. AUD/USD нархи билан макроиқтисодий омиллар ўртасидаги боғлиқлик анча равшан бўлиб, трейдерда бозорни тушуниш кўникмасини шакллантиришга ёрдам беради.
Бу жуфтликлар «мейджорлар» деб аталади, яъни бозорда энг катта савдо ҳажмига эга бўлган валюта жуфтликларидир. Улар одатда пастроқ спредларга эга бўлади, улар ҳақида кўпроқ таҳлиллар ва янгиликлар чиқади, шунингдек, тасодифий кескин ҳаракатлар эҳтимоли ҳам паст бўлади.
Бошқа, юқори волатилликка эга жуфтликларда эса баъзан нарх ҳаракатларини изоҳлаш қийин бўлади. Тажрибасиз трейдерлар буни бозордаги тартибсизлик деб қабул қилиб, бозор мантиқсиз ёки уни тушуниш мумкин эмас, деган хулосага келиши мумкин.
Юқорида келтирилган барқарорроқ жуфтликларда ҳаракатлар анча силлиқ, фундаментал воқеаларга реакция эса тушунарлироқ бўлади. Бу эса сабаб-оқибат боғланишини шакллантиришга ёрдам беради: «АҚШда инфляция маълумотлари чиқди — доллар мустаҳкамланди — EUR/USD пасайди» каби. Ана шу мантиқий ёндашув кейинчалик профессионал фикрлашни шакллантиради.
Step-by-step, ёки нима учун ҳаммаси бирданига бўлмайди. Форексда бошловчиларга нима халақит беради?
Энг кенг тарқалган хатолар қуйидагилар:
• бир вақтнинг ўзида жуда кўп валюта жуфтликларида савдо қилиш
Бир қарашда инструментлар қанча кўп бўлса, даромад имконияти ҳам шунча юқоридай туюлади. Амалда эса аксинча. Ҳар бир валюта жуфтлигининг ўзига хос ҳаракат характери, янгиликларга сезгирлиги ва волатиллик даражаси мавжуд. Бошловчи бир вақтнинг ўзида беш-еттита графикни кузатса, у тизимни эмас, балки ахборот шовқинини кўра бошлайди.
Бошланишида юқори ликвидликка, тушунарли реакцияга ва ўртача волатилликка эга бўлган бир нечта барқарор инструментларни танлаш мақсадга мувофиқ. Бу тасодифий ҳаракатлар хавфини камайтиради ва бозор мантиғини тезроқ англашга ёрдам беради. Инструментлар рўйхатини эса форекс қонун-қоидалари ва ўз савдо тизимингизни яхши тушунганингиздан кейингина кенгайтириш лозим;
• катта фойда умидида энг волатил жуфтликларни танлаш
кўплаб бошловчилар қисқа вақт ичида кўпроқ даромад олишни истайди. Бироқ рискларни бошқаришни ҳали ўрганмаган трейдер учун кескин нарх ҳаракатлари фойдани эмас, балки хатолар сонини ошириши мумкин;
• биринчи муваффақиятсизликдан кейин валюта жуфтлигини алмаштириш
Трейдер бир жуфтлик билан ишлайди, бир нечта зарарли битимдан кейин «бу мен учун эмас» деган хулосага келади ва бошқасига ўтади. Кейин эса худди шу ҳолат яна такрорланади. Натижада у ҳеч қайси инструментни етарлича ўрганмайди ва муаммо бозорда ёки жуфтликда, деб ўйлай бошлайди.
Аслида эса дастлабки йўқотишлар кўпинча стратегия ва риск-менежментни қайта кўриб чиқиш кераклигини англатади. Форексдаги илк қадамларда асосий вазифа идеал валюта ёки «махфий» стратегияни излаш эмас.
Энг муҳими — чекланган сондаги барқарор валюта жуфтликларини танлаш, уларнинг ҳаракатини тушуниш ва кейинчалик ўзингизнинг савдо стратегиянгиз ҳамда услубингизга асос бўладиган тизимни шакллантириш.
Июль ойи охиригача Alpari барча янги мижозларга депозит суммасининг 100% миқдорида хуш келибсиз бонусини тақдим этади. Миллионлаб инсонлар ишонч билдирган брокер билан чексиз имкониятлар оламини кашф этинг.





