Тошкентдаги автобусларда йўл ҳақини нақд кўринишида берганлар жаримага тортилади

Тошкентдаги автобусларда 2025 йил 1 январдан бошлаб нақд пул қабул қилиш тўхтатилганди. Йўл ҳақини нақд пул кўринишида берган йўловчи жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Транспорт назорати инспекцияси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими инспектори Салимжон Нишонбоев ЎзАга маълум қилди.

Агар йўловчи йўл ҳақини нақд кўринишда қабул қиладиган бўлса, ҳайдовчи қабул қилмаслиги керак. Вазият Транспорт инспекциясининг ҳудудий инспекторлари томонидан назорат қилинади. Биринчи сафар огоҳлантириш берилади. Огоҳлантиришга қарамасдан ҳуқуқбузарлик такрорланадиган бўлса, ўрнатилган тартибда ҳайдовчига ҳам йўловчига ҳам маъмурий баённома расмийлаштиришга тўғри келади, дейди Салимжон Нишонбоев.

Маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси (транспортда чиптасиз юриш) ҳамда 145-моддасига (йўловчиларни чиптасиз ташиш) асосан расмийлаштирилади.

Қарорлар