Самарқандда «Жигули» ва «Spark» тўқнашуви оқибатида 14 ёшли қиз ҳалок бўлди

Самарқанд туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида вояга етмаган қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Аниқлик киритилишича, ВАЗ-2107 ҳайдовчиси нотўғри жойда бурилишга уринган. Бу вақтда «Spark» машинаси унга тоқнашиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида «Жигули» ҳайдовчисининг 14 ёшли қизи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Бироқ, кўрсатилган ёрдамга қарамай қиз вафот этган.

ВАЗ-2107 ҳайдовчиси қилган ишидан афсусда эканлигини ва «бундан кейин бундай қилмаслигини» билдирган.

Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, воқеа содир бўлган маҳаллада аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди, — дйилади хабарда.

Самарқанд