Тошкентда фуқаронинг жинсий аъзосини кесиб ташлаган шахслар 18 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида танишининг жинсий аъзосини арра билан кесиб ташлаган шахслар устидан суд ҳукми оқилди. Бу ҳақда суд қарорига таяниб Daryo хабар беради.

Қайд этилишича, судланувчилардан бири онасини ҳақорат қилган фуқародан ўч олишга қарор қилган. Шундан сўнг, айбланувчи эркакнинг бошига стул билан уриб, йиқитган.

Натижада, айбланувчи ошхона пичоғини олиб, жабрланувчининг жинсий аъзоларини кесиб ташламоқчи бўлган. Биринчи уринишда истагани қила олмаган фуқаро, шеригидан метал кесишга мўлжалланган аррани олиб келишини сўраган ва арра билан марҳумнинг жинсий аъзосини кесиб ташлаган. Бундан ташқари эркакка 21 маротаба пичоқ санчилган.

Марҳум олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида ваот этан, — дйилади хабарда.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилар ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж», «п», бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 18 йил муддатга озодликни марҳум этилган.

Тошкент