Тошкентда уч фарзанднинг онасини поезд уриб юборди

Тошкентда 36 ёшли аёлни поезд уриб юборди. Аёл касалхонага ётқизилганидан кейин вафот этди, деб хабар беради «Millar» телеканали.

Маълум қилинишича, ҳодиса тунги вақтда Салар ва Нурҳаёт бекатлари оралиғида содир бўлган.

Фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, кейинчалик шифохонага етказилган.

Аёл операция қилинди. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамай, у бир неча кундан кейин вафот этди, – дейилади хабарда.

Мавжуд маълумотларга кўра, фуқаронинг уч нафар фарзанди бўлган.

Тошкент