Наманганда порнографик фото ва видео тайёрлаб тарқатган аёл судланди

14 август куни Наманган вилоятида порнографик характерда бўлган, фото ва видео тайёрлаб, тарқатган аёл жаримага тортилди. Бу ҳақда «Nova» нашри, суд қарорига таяниб ҳабар беради.

Маълум бўлишича, аёл март ойида порнографик материаллар тайёрлаб, уларни Telegram орқали тарқатган. Суд мажлисида аёл ўз айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, қнуний енгиллик сўраган.

Натижада аёл Жиноят кодексининг 189-моддаси (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8,5 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган

Наманган