Самарқандда эркак ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида ўз хотинини ўлдирган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб Repost.uz нашри хабар беради.
Воқеа 7 сентябрь куни соат 14:00 атрофида «Нуш» маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, А. Х. ва унинг турмуш ўртоғи У. Х. ўртасида жанжал келиб чиққан. Можаро вақтида эркак ўз хотинига, бир неча маротаба пичоқ билан зарба берган.
Олинган тан жароҳатлари туфайли У.Х воқеа жойида вафот этган, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари оли борилмоқда.