Тошкентда банк ходими $61 минг пора билан қўлга олинди

Сергели туманида фуқаро ипотека кредити ажратиб бериш эвазига $61 минг пора олгани маълум бўлди. Бу ҳақида Прокуратура Департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси М.Т. ва фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.Э.га янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришларини ваъда қилган.

Олдиндан бошланғич тўлов сифатида фуқаронинг 61 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент