Банкокда мактаб автобуси ёниши оқибатида 20 нафар бола ҳалок бўлди

Таиланднинг Банкок шаҳрида мактаб ўқувчиларини экскурсияга олиб кетаётган автобус тўсиққа урилиши оқибатида ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар камида 26 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақида CNN хабар бермоқда.

Таиланд транспорт вазирининг сўзларига кўра, мактаб автобусининг ичида 44 нафар йўловчи бўлган. Улар Утай Тхани туманига экскурсияга чиққан ва кутилмаганда автобусда ёнғин содир бўлган.

Мамлакат ички ишлар вазирининг қўшимча қилишича, ҳодиса жойида текширув ишлари давом этмоқда, қурбонлар сони ҳозирча тасдиқланмаган.

Унинг таъкидлашича, омон қолганлар сонидан келиб чиқиб, 20 та ўқувчи ва 6 нафар ўқитувчи ҳалок бўлгани тахми қилинмоқда. Шуингдек,16 нафар ўқувчи енгил тан жароҳати олиб, уларга биринчи тиббий ёдам кўрсатилган.

Таиланд бош вазири Пхетхонгтхан Чинават ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдириб, мазкур воқеадан чуқур қайғуда эканини маълум қилди.

Жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили Таиландда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 20 минг киши ҳалок бўлади.

Аввалроқ, Самарқанд вилоятидаги Архитектура ва қурилиш университетида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида маълумот берган эдик.

Жаҳон