Полшада оғир аҳволда қолган 3 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Полшада мушкул аҳволга тушган Ўзбекистон фуқаролари юртга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Элчихона ва фаол ватандошлар кўмаги билан Тошкент шаҳрида туғилган Д.А. ва унинг онаси С.А. хориждаги даволаниш жараёнидан сўнг хавфсиз ҳолда Ўзбекистонга етиб олгани таъкидланди.

Шунингдек, Telegram мессенжеридаги ёлғон ваъдаларга ишониб алданган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган Тошкент вилоятида туғилган 21 ёшли О.К. ҳам Ватанга қайтарилди.

Ўзбекистонга қайтгач, фуқароларга давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари томонидан психологик ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилмоқда.

Жаҳон