Наманганда террористик ташкилотнинг таъсирига тушган 21 нафар шахс ушланди
Наманган вилоятида террористик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушган 21 нафар шахс колга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жамоатнинг етакчиси ижтимоий тармоқларда ноқонуний каналлар яратиб, унга Ислом давлати террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатиб келган.
Ушбу фуқаро ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида айни пайтда Жанубий Кореяда мавсумий ишлаб келаётган Фарғоналик эркак билан танишади. Сўнгра унинг виртуал таъсирида террористик ташкилотларга жалб қилинади.
Мазкур икки фукаро шаръий никохдан утиб, келгусида жангавор харакатлар амалга оширилаётган худудларга хижрат қилиб кетишни режалаштиради.
Шунингдек, бу ҳаракатларига эркак ўзининг қариндоши ва маҳалладошини жалб қилган. Улар ижтимоий тармоқларда яширин каналлар ташкил қилиб, унга ўзининг яқинларини қўшади.
Каналларда террористик ташкилотларнинг амалга ошираётган қопорувчилик харакатлари, қатил сахналари, қонли жанглар ғоялари синдириб келинган, — дейилади хабарда.
Натижада тезкор тадбир давомида Намангандаги 4 нафар етакчига нисбатан Жиноят кодексининг 244-1 ва 244-2 моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг 2 нафарига қамоқ чораси қўлланилди. Қолган 17 нафар аъзога нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.