Ўзбекистонда «Open Budget»нинг иккинчи мавсумига овоз бериш бошланди
Мамлакатда «Ташаббусли бюджет»нинг 2025-йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Овоз бериш жараёнлари 31-август соат 23:59 га қадар давом этади.
Фуқаролар ушбу усуллардан бири орқали овоз бера олади:
• «Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
• порталнинг мобил иловаси;
• телеграмдаги расмий бот ёрдамида овоз беришингиз мумкин.