Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг етакчиси Гурбангули Бердимуҳамдовнинг таклифига биноан 22 август куни эрталаб амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Таъкидланишича, давлат раҳбари «Аваза» миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган «Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон» форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.
Ўзбекистон етакчиси саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.