Чирчиқда фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиб келган бир гуруҳ шахслар ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўзларини қонундан устун қўйиб, кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда давлат хафсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди:

• Саидов Икром Эркинович, 1988 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 277-моддаси билан судланган;

• Саидов Ислом Эркинович, 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 267-моддаси билан судланган;

• Баизбаев Умиджон Зафар ўғли, 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган;

• Рустамов Аъзамжон Мансурович, 2001 йилда Бухоро вилоятида туғилган;

• Супонов Қурбонали Носирович, 2002 йилда Навоий вилоятида туғилган;

• Фармонов Мирзохид Шухратович, 1988 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.

Маълум қилинишича, ушбу шахслар хулқ-атвор нормалари ва жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, ошкора равишда жамоат тартибини бузиб, безориликлар содир этишган. Фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали пул топиш билан шуғулланишган.

Фуқаролардан агарда ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларидан жабр кўрган бўлса ДХХнинг 1520 ёки ИИВнинг 102 қисқа рақамларига қўнғироқ қилишлари билдирилди.

Ўзбекистон