Ангренда икки нафар шахс пичоқланиб, вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида икки нафар шахс пичоқланганлиги сабабли вафот этганлиги юзасидан хабар тарқалди.

Вилоят прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, 2026 йил 22 апрель куни Ангрен шаҳрида бир неча шахслар ўртасида келиб чиққан оғзаки жанжал давомида улардан бири ошхона пичоғи билан икки нафар жабрланувчига хаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар етказган ҳолда қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилгани билдирилди.
Жабрланувчиларга пичоқ билан тан жароҳати етказишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.





