Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво булиши маълум бўлди
Дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Узгидромет.

Қайд этилишича, бугун кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 24-27 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида 29-32 даражагача бўлади.
Фақат 25-апрель-шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда, шунингдек,
26-апрель-якшанба куни Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шанба куни кундузи ҳаво 28-31 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 32-35 даражагача исийди.
Якшанба куни кўпчилик вилоятлар бўйича ҳаво ҳарорати ушбу даражалар атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 20-23 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 25-28 даражагача пасаяди.
24-25-апрель кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда: бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 25-27 даража бўлади. Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 27-30 даража атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража бўлади.





