Ўзбекистонда камералар орқали 190 дан ортиқ гувоҳномасиз машина бошқариш ҳолати аниқланди

Ўзбекистонда автоматлаштирилган фото ва видеофиксация тизимлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 192 нафар ҳайдовчи аниқланди, деб хабар қилди Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.

Энг кўп ҳолат Хоразм вилоятида аниқланган — 60 та. Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри (40 та) ва Қашқадарё вилояти (20 та) эгаллаб турибди.

Қолган ҳудудлар бўйича статистика қуйидагича:

• Тошкент вилояти — 14;

• Жиззах вилояти — 13;

• Фарғона вилояти — 10;

• Андижон вилояти — 9;

• Наманган вилояти — 6;

• Сурхондарё вилояти — 6;

• Қорақалпоғистон Республикаси — 5;

• Сирдарё вилояти — 3;

• Самарқанд вилояти — 3.

Хусусан, 32 та ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддаси 3-қисми (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бошқариши) билан баённомалар расмийлаштирилган.

Ўзбекистон