Бош прокуратура ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун махсус Telegram-бот ишга туширди

Мазкур бот орқали фуқаролар тегишли фактлар ҳақида тезкорлик билан хабар беришга чақирилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси «Ноқонуний қурилиш» номли махсус Telegram-ботини ишга туширди.

Қайд этилишича, махсус Telegram-бот Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфасини сақлаш, шаҳарсозлик нормаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ва ноқонуний қурилишларга чек қўйиш мақсадида ишга туширилган.

Натижада, ушбу (@noqonuniy_qurilish_bot) Telegram-бот орқали пойтахтдаги ноқонуний қурилишлар ҳақида тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлмоқда.

Фуқаролардан, кўп қаватли уйлар ён-атрофи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, яшил ҳудуд ёки бошқа жамоат жойларида ноқонуний қурилиш объектларига гувоҳ бўлса, зудлик билан юқоридаги бот орқали хабар бериши сўралди.

Ўзбекистон