Колумбияда зилзила қурбонлари сони 300 кишидан ошди

400 дан ортиқ фуқаро бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда

Колумбиядаги зилзила оқибатида камида 304 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради ТАСС табиий офатлар хавфини бошқариш хизматига таяниб.

304 киши ҳалок бўлди, 4 548 киши тан жароҳати олди, 426 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 356 киши қутқарилди, — дейилади идора хабарида.

Мавжуд маълумотларга кўра, зилзила 29 554 та уйни вайрон қилган, 134 342 та бинога шикаст етган.

Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Колумбия ғарбидаги Чоко департаментига қарашли Сан-Хосе-дель-Пальмар шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила юз берди.

Жаҳон