«Медиа саноати билимларни ўртоқлашганда — у ривожланади»: Big Media Day қандай ўтди
2025 йил 24 октябрь куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида Ledokol Group реклама холдинги томонидан ташкил этилган Big Media Day 2025 конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир маркетинг, дижитал, реклама ва PR соҳасидаги мутахассислар учун йилнинг асосий профессионал платформаларидан бирига айланиб, Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан 250 дан ортиқ меҳмонларни жамлади.
Конференциянинг бош мавзуси — «Медиа ва маркетинг: бугун ва эртага». Кун давомида иштирокчилар минтақанинг медиа бозори қандай ўзгараётгани, қайси воситалар ҳозирда натижа бераётгани ва брендларнинг янги воқеликка қандай мослашиши ҳақида суҳбатлашдилар.

«Ledokol Group» реклама холдинги бозорда 17 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Биз реклама бозорининг етакчиларидан биримиз ва ҳар йили фармацевтика, FMCG ва банк соҳаларида бир нечта йирик саноат тадбирларини ўтказамиз. Эндиликда барча тоифалар учун ҳар йиллик тадбир ўтказишга қарор қилдик. Уни «Big Media Day» деб номладик, чунки биз натижа берадиган ва реклама бюджетларининг асосий эгалари ҳисобланган йирик медиалар ҳақида сўз юритамиз, — деди «Ledokol Group» раҳбари Дилшод Музаффаров.
«Big Media Day» дастури мавзули сессиялар ва жонли муҳокамаларга бой бўлди. Маърӯзачилар обрўни бошқариш, блогерлар билан ишлаш, брендларни шакллантириш ҳамда миллий маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Саҳнада фикр етакчилари, энг йирик халқаро ва маҳаллий компаниялар вакиллари сўзга чиқдилар:
• Игнат Акрамов, Ledokol Group: — ўсиш ва имкониятлар ҳақида:
Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши ортидан медиа-бозор ҳам ўсиб, ўзгариб бормоқда, бу эса барча тоифадаги брендлар учун ўсиш имкониятларини очаётганини яхши тушунамиз. Биз медиа ва маркетингнинг бошқа жиҳатлари бўйича муҳим маълумотлар ва инсайтларни бозорнинг асосий иштирокчилари билан айнан шу мақсадда ўртоқлашамиз.
• Анастасия Горюнова, OMD (МДҲ) операцион директори — «Рақамли муҳит трансформацияси истеъмолчи хулқ-атворига қандай таъсир кўрсатади» мавзуси билан.

• Дмитрий Дрокин, NielsenIQ (Марказий Осиё) — медиа истеъмоли трансформацияси ва технологияларнинг роли ҳақида:
Digital ва маркетинг мутахассислари учун иккита кўникма муҳим — рақамлар ва одамлар билан ишлаш. Аммо бугунги кунда, сунъий интеллект даврида учинчи кўникма — сунъий интеллект билан ишлаш ҳамда катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш қобилияти пайдо бўлмоқда.
• Татяна Соколова, STADA — «Онлайн ва офлайн оддий математика. Брендга қандай восита кераклигини қандай ҳисоблаш мумкин?»

• Владимир Коровин, OMD OM Group — миллий маркетингни яратиш ҳақида.
• Ян Свояволя, Reason to Believe / Assalom Estate — девелоперлик лойиҳасининг ДНКси ва брендни стратегик жойлаштиришнинг аҳамияти ҳақида.
• Семён Боярский, YoCo.digital, ex-Mail.ru Group — инфлюенсер-маркетинг ва минтақанинг салоҳияти ҳақида.
Ўзбекистоннинг инфлюенсер-маркетинг соҳасидаги медиа бозори ҳақида гапирадиган бўлсак, у жуда зўр суръатлар билан ривожланмоқда. Блогерлар кўп, интеграция маданияти юқори. Ҳозир бозор анча ўсиши мумкин.
• Тимур Абдулин, Index — ORM ва репутация маркетинги ҳақида:
Бугун биз мижозларимизга обрў-эътибор маркетингининг ўзига хос хусусиятлари — ORM соҳасидаги тенденцияларни қандай аниқлаш ва улардан сотувни ошириш ҳамда компания обрўсини самарали бошқариш учун фойдаланиш ҳақида сўзлаб бердик.
Барча чиқишлар амалий кейслар, маълумотлар ва ўлчанадиган натижаларга қаратилган эди. Маърӯзачилар бугунги кундаёқ жорий этилиши мумкин бўлган реал стратегиялар, таҳлиллар ва ёндашувлар билан ўртоқлашдилар.

Кўплаб иштирокчилар томонидан Big Media Day формати наfaqat назарияни тинглаш, балки олинган билимларни ҳозирнинг ўзида ишда қандай қўллашни тушуниш имконини бергани таъкидланди. Тадбирда қатнашганларнинг барчаси — FMCG, фармацевтика, молиявий технологиялар, телекоммуникациялар, чакана савдо ёки ривожланиш бўладими — инсайтлар ва ўз соҳасига мос ғояларни топа олди.

Бу каби тадбирлар саноат учун гипермуҳим. Бу турли компаниялар, рақобатчилар ва ҳамкорлар ўртасида билим алмашишдир. Биз учрашганимизда, рақамлар ва тажриба алмашганимизда — бу ҳар доим бозорни фаоллаштиради, унинг ўсишига туртки беради ва ҳатто макроиқтисодий кўрсаткичларга ҳам таъсир қилади, — деди Yandex Ads агентлигининг агентликлар билан ишлаш бўйича директори Рустам Шакирзянов.
Ташкилотчилар, шунингдек, фаоллик ва ижтимоий тармоқлардаги нашрлар учун совринлар қўйилган ютуқли ўйинларни ҳам ўтказишни режалаштирган. Совғалар орасида энг фаол иштирокчилар қўлга киритган — Meta Ray-Ban смарт кўзойнаклари ва Yandex.Stantsiya ақлли колонкалари бор.
Ушбулар Big Media Day 2025 ҳамкорлари бўлдилар:
• Yandex Ads, Index, Repost, Teznews, Marketing.uz ва Tribune.kz.
Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли конференция маҳаллий ва халқаро тажрибани бирлаштириб, ғоялар, кейслар ва соҳа истиқболларини алмашиш майдонига айланди.

Big Media Day 2025 наfaqat конференция — бу медиа, брендлар ва келажак учрашадиган жой. Бу ерда медиа саноатининг ривожланишини белгилайдиган ечимлар дунёга келади.
Ташкилотчилар Big Media Day 2026 янада кенг кўламли — янги мавзулар, технологиялар ва халқаро маърӯзачилар билан ўтиши тасдиқладилар.
Фото-ҳисоботни қуйидаги ҳавола бўйлаб томоша қилиш мумкин.
Сайт: ledokolgroup.com
Instagram: @ledokol.group
Telegram: @ledokolagency
 
 
							 
 
							 
 
					 
 
					 
                   
                   
                   
                   
                   
                   
                  




