Фарғонада табиий газдан ноқонуний фойдaланиш ҳолати аниқланди
Фарғонада 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда «Ўзенергоинспексия» хабар берди.
Қайд қилинишича, Fарғона вилояти, Данғара туманида жойлашган алюминийни қайта ишлаш цехида ҳисоблагичдан ташқари яширинча газ қувури орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 1,805 млрд сўм зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.