Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
Фарғонада фермер хўжалиги 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ҳисоблагичсиз фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида жойлашган «А.А.Ф» фермер хўжалиги ҳисоблагичдан ташқари тарзда электр тармоғидан фойдаланиб келган.
Тегишли текширув тадбирларида хўжалик иккиламчи кучланиш занжирларини атайлаб узиб, электр энергиясини ноқонуний йўл билан истеъмол қилгани маълум бўлган.
Мутахассислар томонидан фермер хўжалиги 1,845 млн сўмдан ортиқ зарар етказгани ҳисобланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо берилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, Термиз туманида умумий овқатланиш жойида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилиб, 300 млн сўмлик зарар етказилгани ҳақда хабар бергандик.