Тошкентда 10 та автомобил иштирокида авария юз берди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 10 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳабар берди.
Бахтсиз ҳодиса, Қўштепа кўчасида 1 август куни соат 13:30 атрофида содир бўлган. Қайд этилишича, «IVECO» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, «Captiva», иккита «Lacetti», «Spark», «Onix», «Malibu-2», «Cobalt», «Hyundai» ва «Tracker-2» русумли автомашиналарни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси юк транспорт воситаси ҳайдовчисининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида содир бўлган. Тўқнашув натижасида тан жароҳат олганлар йўқ, — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.