Тошкентда блогер Jafar бассейндаги видеоси сабаб 10 суткага қамалди
Видеоролик иштирокчилари майда безориликда айбдор деб топилди

Видео иштирокчилари, шу жумладан блогер Jafar, майда безориликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳовуздаги ёшлар акс этган ва жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган видео тарқалган эди.
Суд видео иштирокчиларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбдор деб топди. Уларнинг ҳар бирига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.





