Фарғонада 6 ёшли бола, машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
Фарғона вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, натижада бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 16 август куни соат 16-30 ларда cодир бўлган. Бувайда тумани Деҳқонобод МФЙ ҳудудидан ўтган 1992 йилда туғилган ҳайдовчи «Газ-3110» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб юборган вояга етмаган 2019 йилда туғилган болани уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бола тан жароҳати олиб шифохонага юборилган. Кўрсатилган тиббий ёрдам қарамасдан шифохонада вафот этган, — дейилади хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.