Африкада ҳар олти сонияда бир бола очликдан вафот этмоқда

БМТнинг сўнгги ҳисоботларига кўра, Ғарбий ва Марказий Африкада озиқ-овқат танқислиги бўйича вазият тобора оғирлашмоқда. Бу ҳақда БМТнинг Россиядаги Ахборот маркази директори Владимир Кузнетсовга таяниб «Коммерсант» нашри хабар берди

Кузнетсов Африкада ҳар олти сонияда бир бола очликдан вафот этаётганини, бу каби ҳолат эса ижтимоий тенгсизлик ва қашшоқликнинг ҳали ҳам глобал миқёсда ечимини топмаган муаммолардан эканини таъкидлаган.

БМТ нинг 9 майдаги хисоботига кўра, Ғарбий ва Марказий Африкада 36 млндан ортиқ киши етарли озиқ-овқатга эга эмас, ҳосил яхши бўлмаган йилларда эса бу рақам 52 млнга етиши мумкин.

.

 

Жаҳон