Тошкентда ўқитувчи биринчи иш кунида ўқувчи боланинг юзига урди
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи дарс вақтида ўқувчининг қулоғидан ушлаб, юзига урган видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий изох берди.
Маълум қилинишича, Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида 2024 йил 23 сентябрь куни тахминан соат 15 лар атрофида ишга энди қабул қилинган рус тили ўқитувчи Р.О. ва ўқувчи Э.Г. ортасида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг, ўқитувчи Р.О. ўқувчи Э.Г. ни қулоғидан чўзган ва ўтирган партасидан тортиб олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган.
Ўқувчига тан жароҳати этказимаган, саломатлиги жойида, — дейилади хабарда.
Шунингдек, бундан хабар топан қувчининг ота-онаси одир болган воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.