Тошкентда қўриқчи раҳбарини болта билан қўрқитиб, иш ҳақини оширишни талаб қилди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фуқаро ўз бошлиғидан ойлигини ошириб беришини талаб қилиб, уни болта билан қўрқитди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса ҳақида хабар 30 июль куни соат 17:32 да Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармасига келиб тушган.
Натижада, қўриқда бўлган объект раҳбарига болта орқали тан жароҳати етказишни айтиб қўрқитмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинган.
Шундан сўнг эркакнинг сумкасидаги бўлган болта ва пичоқ олиб қўйилган.
Воқеа юзасидан зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар билан биргаликда кўриб чиқиш учун суд органларига юборилди.