Борт кузатувчига тегажоғлик қилган йўловчи 5 суткага қамалди
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Сочи — Тошкент рейсида йўловчи борткузатувчига тегажоғлик қилгани учун беш суткага қамалди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 31 декабрь куни содир бўлган. Маст ҳолатдаги йўловчи экипаж огоҳлантиришларига тажовузкорона муносабатда бўлган ва бошқа йўловчиларга ноқулайлик туғдирган.
Тошкентга етиб келгач Тошкент халқаро аэропорти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳаво кемаси саҳнига чақиртирилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилган ва тўпланган материаллар судга топширилган.
Оқибатда суд эркакни жинсий тегажоғлик ва жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмоли қоидаларини бузишда айбдор деб топди. Унга беш суткалик қамоқ жазоси ва 375 минг сўмлик жарима тайинланди.
Йодингизда бўлсин, авиакомпания қоидаларига риоя қилиш йўловчиларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлайди, қоидабузарларга эса тегишли чоралар кўрилади, дея огоҳлантирди Uzbekistan Airways.