Каннаваро футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлди
Италиялик мутаҳасис Фабио Каннаваро футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, ассоциация 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006-йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг енг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис Фабио Каннаваро билан шартнома тузганини билдирди.
Италиялик мураббий жамоамизни AҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди, — дейилади хабарда.
Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:
• Aужениё Aлбарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, Ювентус, Удинезе ва Динамо Загребда ишлаган);
• Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий (Беневенто, Удинезе ва Динамо Загребда фаолият юритган);
• Aнтонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, Сампдориа ва Спал клубларида ишлаган).