Абдулла Арипов Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
Бош вазир бошчилигидаги делегация Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун Ереванга ташриф буюрди. Бу ҳақида унинг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов Теlegram саҳифасида хабар берди.
Ереванга ташриф доирасида Бош вазир Эроннинг биринчи вице президенти Муҳаммад Ризо Ореф билан учрашув ўтказди.
Маълумот берилишича, раҳбарлар кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни ва салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидлашди.
Хусусан, ўтган йилда ўзаро савдо айланмаси миллиард долларддан ошгани ва қўшма корхоналар сони йил бошидан буён 51 тага ўпайганини ҳам қайд этиш мумкин.
Учрашувда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш, давлатларимиз ўртасида турли соҳаларда саноат кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди, — дейилади хабарда.
Шу ўринда, Ўзбекистон делегацияси Евроосиё иқтисодий форумида ҳам иштирок этди.