Хоразмда транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар олаётганида ушланди 

Хоразм вилоятида ҳуқуқ-тартибот идораси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда транспорт бошқармаси бош мутахассиси пора билан қўлга олинди.

Фото: «Tez News»

Хоразм вилоятининг Транспорт бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаронинг ишончига кириб, бошқа бир фуқарога тегишли бўлган ва Урганч шаҳрида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишга ихтисослашган МЧЖга қарашли 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказиб, у ерда кўп қаватли турар жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси тўртинчи қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 211-моддаси иккинчи қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тегров ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон