Сурхондарё ва яна айрим вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилди

Ҳозирги вақтда босқичма-босқич электр таъминоти тикланмоқда

Сурхондарё вилояти ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, деб хабар беради энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Қўшни мамлакатнинг энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё энергетика тизимига таъсир кўрсатди, — дейилади хабарда.

Натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилгани таъкидланди.

Ҳозирги вақтда Сурхондарё вилоятининг электр таъминоти 80% тикланди. Шу билан бирга, қолган ҳудудларда ҳам электр таъминотини тўлиқ тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, электр таъминотидаги узилишлар Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам юз берган. Олмаота ва Бишкек аҳолиси хам электр таъминотисиз қолган.

Шунингдек, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ҳам электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келгани ҳақида хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон