Ўзбекистонда энди болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин бўлади
Илгари Оила кодексида бундай имконият назарда тутилмаган эди

Ўзбекистонда айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Оила кодексига киритилган ўзгартиришларга, болага отанинг исми, ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкинлиги белгиланди.
Илгари Кодексда отанинг исми фамилия сифатида берилиши назарда тутилмаган эди.
Шунингдек, «Архив иши тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, электрон архив ҳамда нодавлат архивларни ташкил этиш тартиби белгиланди. Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига киритилган архив ҳужжатларини, шунингдек давлат мулки бўлмаган бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга ошириш учун нодавлат архивлар ташкил этилиши мумкинлиги кўзда тутилди.





