Колумбиядаги зилзила қурбонлари сони 280 нафардан ошди
380 га яқин фуқаро бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда

Колумбиядаги зилзила оқибатида камида 281 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «Blu Radio» радиостанцияси.
Зилзиладан жабр кўрган Колумбия шаҳарларида 3 971 киши жароҳатланди, яна 379 нафар фуқаро бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Энг кўп ҳалок бўлганлар Кали шаҳрида бўлиб, у ерда 96 нафар қурбон қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар шаҳри яқинида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди.





