Ўзбекистон Африканинг яна бир давлати — Боствана билан дипломатик алоқа ўрнатди
Ўзбекистон Африканинг Ботсвана давлати билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Нью-Йоркда Бахтиёр Саидов ва Ботсвана ТИВ раҳбари Лемоганг Квапе қўшма коммюникени имзолади.
Ботсванани йиллар давомида жадал иқтисодий ўсишга эришиб келаётганини юксак баҳолаймиз. Икки мамлакат давлат ва хусусий сектор вакиллари ўртасида фаол ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдик, — деди Ташқи ишлар вазири Телеграм каналида.
Аввалроқ, Ўзбекистон Африка давлати бўлган Бурунди билан муносабатлар ўрнатгани ҳақида маълумот беран эдик.