Бразилияда хусусий самолёт аҳоли яшайдиган манзилга қулади

Бразилиянинг Риу-Гранде-ду-Сул штати Грамаду шаҳрида хусусий самолёт аҳоли яшайдиган ҳудудга қулаб тушди. Бу ҳақда Globo хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳаво кемаси Сан-Паулу шаҳарга йўл олган. Самолётда тўққиз киши, жумладан, тадбиркор Луис Клаудио Салгейру Галеатси ҳам бўлган.

Галеатси самолётни ўзи бошқарган. Йўловчилар орасида унинг хотини, куёви, қайнонаси ва уч фарзанди, шунингдек, бизнесменнинг икки болали синглиси ҳам бўлган. Самолёт мебель дўконига қулаб тушган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, воқеа жойида бўлган 14 киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Аввалроқ, Қозондаги турат-жойларга дронлар ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон