Буюк Британия Грузия билан ҳамкорликни чеклайди

Буюк Британия ҳукумати Грузияга билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни чеклайди ва ёрдам пакетлари юборишни тўхтатади. Бу ҳақида Қиролликнинг Ташқи ишлар вазири Девид Лемми хабар берди.

Қарор Грузия расмийларининг намойишчилар ва журналистларга нисбатан зўравонликлари туфайли қабул қилинган.

Жорий воқеалардан келиб чиққан ҳолда, Буюк Британия Грузия ҳукуматига барча дастурий ёрдамни зудлик билан тўхтатади, мудофаа соҳасида ҳамкорлик ва «Грузия орзуси» ҳукумати вакиллари билан ўзаро алоқаларни чеклайди, — деди Лемми.

Буюк Британия Грузия «Европа демократик нормалари ва эркинликларига» қайтмагунча ҳамкорликни тиклаш ниятида эмас. Мамлакат Грузия фуқароларини ўз мамлакати келажагини танлаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Аввалроқ, Грузияда мухолифат томонидан тўхтовсиз норозилик намойишлари эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон