Британияда бир марталик электрон сигаретлардан фойдаланиш тақиқланади

Буюк Британияда 2025 йилнинг 1 июндан бир марталик вейплар (электрон сигаретлар) сотиш тақиқланади. Бу ҳақида Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

Тақиқнинг киритилиши жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Февраль ойида ўтказилган сўровда респондентларнинг 69%и бир марталик вейпларни сотишни чеклаш тарафдори бўлган.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эндрю Гуинн вапинг болалар орасида машҳур бўлиб бораётганидан хавотир билдирди. Унинг сўзларига кўра, тақиқ ўсмирлар учун вейпингнинг жозибадорлигини пасайтиради.

тган йили 11−15 ёшдаги ўсмирларнинг тўртдан бир қисми вейпдан фойдалангани чуқур ташвиш уйғотади ва биз биламизки, бугунги кунда кўпчилик болалар бир марталик қурилмалардан фойдаланишни афзал кўришади, — деди британиялик амалдор.

Таъкидланишича, тақиқ «бир марталик миллий маданият» ва ахлат уюмларига барҳам беришга интилишнинг бир қисмидир.

Жаҳон