Британияда Россия фойдасига жосуслик қилган олтита болгариялик қамалди

Буюк Британияда Россия фойдасига жосусликда айбдор деб топилган олти нафар Болгария фуқароси беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Тhe Guardian нашри хабар берди.

Хабарга кўра, суд ҳукмлари 12 май куни Олд Бейлида чиқарилган. Гуруҳ етакчиси, 47 ёшли Орлин Русев ўз айбига иқрор бўлиб, Буюк Британия миллий хавфсизлигига таҳдид солган олти операцияда иштирок этгани учун 10 йил-у 8 ойга қамалган.

Унинг шериги, 44 ёшли Бизер Жамбазов 10 йил-у 2 ой, 33 ёшли Катрин Иванова эса 9 йил-у 8 ойга озодликдан маҳрум этилди. 30 ёшли Вана Габерова 6 йил, 8 ой ва 3 ҳафталик қамоқ жазосини олди. 

Яна икки нафар гумонланувчи — 39 ёшли Тихомир Иванчев 8 йил, 33 ёшли Иван Стоянов эса 5 йил-у 3 ҳафта муддатга қамалди. 

Уларнинг барчаси Европа бўйлаб жосуслик амалиётларида Россия манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилгани аниқланган.

 

Жаҳон