Ўзбекистон ҳудудидан бронза даврига оид жарроҳлик амалиёти излари топилди

Археологлар чаноқ трепанацияси белгилари бўлган бола қолдиқларини топишди, бу эса тахминан 4 минг йил олдин жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлиши мумкинлигидан далолат беради

Ўзбекистон ҳудудидан бронза даврига мансуб, тахминан 4 минг йиллик тарихга эга ва трепанация излари сақланган бола бош суяги топилди. Бу ҳақда «Дунё» АА Туркиянинг «Arkeofili» журналига таяниб хабар бермоқда.

Журналда ёзилишича, мазкур топилма Марказий Осиёда қадим замонларда жарроҳлик амалиёти амалга оширилганининг далили бўлиб, Осиё ҳудудида аниқланган энг қадимги шундай намуналардан бири ҳисобланади.

Қайд этилишича, ушбу ноёб кашфиёт ўзбек ва италиялик олимлардан иборат халқаро тадқиқотчилар гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятида, Афғонистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган Жарқўтон археологик ёдгорлигида олиб борилган қазишмалар давомида аниқланган.

Ўзбекистон