Саида Мирзиёева ЙХҲТ бош котиби билан учрашди

Томонлар хавфсизлик, рақамли технологиялар, ёшларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглиги ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ЕХҲТ Бош котиби Феридун Синирлиўғли билан учрашув ўтказди.

Бош котиб, Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувини илиқ самимият билан ёдга олди. Шунингдек, ЙХҲТ Ўзбекистоннинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини қайд этди.

Суҳбат чоғида трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги ҳамда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари каби муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилинди.

Ўзбекистон