ЖЧ-2026 ўйинларида қувватлантириш керак бўладиган тўплардан фойдаланилади

Ҳаракат датчиклари ҳар бир тегинишни кузатиб боради ва эҳтимолий офсайдлар, қўл билан ўйин ва бошқа ҳолатлар бўйича қарор қабул қилишга ёрдам беради

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатида ўйинлардан олдин қувватлантириш керак бўлган тўплардан фойдаланилади. Бу ҳақда Newsweek хабар бермоқда.

Тўпларга ўрнатилган ҳаракат датчиклари ҳар бир тегинишни кузатиб боради. Бу эса эҳтимолий офсайдлар, тўпнинг қўлга тегиши ва бошқа баҳсли вазиятларда қарор қабул қилишни осонлаштиради. Маълумотлар видеоассистент реферилар  ўтирган хонага узатилади. Датчик олти соат давомида ишлаш имкониятига эга.

Таъкидлаш жоизки, охирги жаҳон чемпионатида ҳам қувватлантириш имкониятига эга юқори технологияли тўпдан фойдаланилган эди. Бироқ эндиликда датчик тўпнинг марказига эмас, балки ён қисмига ўрнатилган. Ўшанда тўплардаги датчик индукцион усулда қувватланувчи батареядан озиқланган.

Ўзбекистон