Саида Мирзиёева Венада БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича сессиясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон илк бор БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзосига айланди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Венада БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясининг 35-сессиясида нутқ сўзлади.

Мен мамлакатимизда одил судлов, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик профилактикаси ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан миллий маъруза билан сўзга чиқдим, — деди Саида Мирзиёева.

Администрацияси раҳбари кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик чегара билмалиги, шу сабабли уларга қарши очиқ мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорлик орқали биргаликда курашиш зарурлигини билдирди.

Ўзбекистон