Ўзбекистонда контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик моддалари ушланди

Контрабанда йўли билан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган Фарғона туманида яшовчи, 1995 й.т. фуқаро бошқарувидаги Damas русумли автотранспорт воситаси тўхтатилaди.

Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонида 2 кг 40 гр «гашиш» моддаси ва 5600 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги маълум бўлади.

Терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, мазкур шахс Қирғиз Республикасидаги жиноий шеригидан олган гиёҳвандлик воситаларини Қўқон шаҳрида сотишни режалаштирган.

Ҳозирда унга нисбатан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246, 251-1 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистон